ХХI аср ахборот технологияларининг жадал ривожланиши билан ажралиб туради. Ахборот технологияларининг такомиллаштирилиши ҳаётнинг барча жабҳаларида ўзгаришларга олиб келади. Ўзбекистон Республикаси божхона тизимида ахборот технологиялари қўлланилиши истиқболлари хусусида иқтисодий таҳлил ўтказиш, башорат қилиш, алоқанинг ривожланишини лойиҳалаштириш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари режаларини асослаб бериш, янги техникаларни тайёрлаш ва жорий қилиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чоратадбирларни амалга ошириш ва ҳоказоларда самарадорликни аниқлаш, тармоқ ва унинг таркибидаги кичик тармоқларни ривожлантиришнинг тезлашган суръатларини асослаб бериш, ривожланишнинг энг самарали йўналишларини танлаб олиш, ишлаб чиқариш структураси ва бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилиши, тармоқда самарадорликнинг ўсиши ва умуман ишлаб чиқаришнинг ўсишини рағбатлантириши лозим